Тупроқнинг энг яқин дўсти гўнг ҳақида гаплашамиз
Деҳқонларга ерингизга гўнг солинг десак хозирда энг кўп оладиган жавоб гўнг йўқ дейишади. Ростдан олдингидек гўнг кўп бўлмаслиги мумкин, лекин мавжуд ҳайвонлардан олинаётган гўнгни тўшамалар хисобига ошириш мумкин. Бу албатта фойдали.
🗣Тўшамали гўнг чорва молларининг қаттиқ ва суюқ ажратмалари ҳамда улар остига ташланадиган пахол, сомон, қипиқ, торф каби жинслардан иборат бўлиб, 25% қуруқ модда ва 75% сувдан иборат. Молларга бериладиган ем-хашак таркибидаги органик модданинг 40, фосфорнинг 80, азотнинг 50 ва калийнинг 85%и гўнг таркибига ўтади.
🗣Тўшама - тўшамали гўнгнинг таркибий қисми. У қатгиқ ва суюқ ажратмалар билан аралашиб, гўнг микдорини оширади ва таркибидаги учувчан озиқ моддаларнинг йўқолишини олдини олади. Тўшама сифатида сомон, торф, қипиқ ва бошқа материаллардан фойдаланиш мумкин.
🗣Тўшамали гўнгни қўллаш. Тўшамали гўнгни шудгор остига киритиш энг самарали усулдир. Киритилган гўнг меъёри унинг чириш даражаси, ўсимликларнинг биологик хусусиятлари ва тупроқ-иқлим шароитларига боглик равишда гектарига 20-50 т қилиб белгиланади.
🗣Гўнг ҳисобига олинадиган қўшимча ҳосилни 100% десак, унинг 20-40%и биринчи йилги экиндан, қолган 60-80%и кейинги йилларда етиштирнладиган экинлардан олинади.
🗣Гўнг таркибидаги калийнинг асосий қисми ҳаракатчан ва хлорсиз шаклда бўлиб, уни тамаки, картошка ва цитрус мевалиларга қўллаш яхши самара беради.
🗣Фосфорнинг асосий қисми гўнгнинг қатгиқ фракцияси таркибига киради. Шунинг учун гўнг таркибидаги фосфор минерал ўғитлар таркибидагидан кўпроқ (25% ва ундан ортиқ) ўзлаштирилади.
🗣Азот гўнгнинг барча таркибий қисмларига киради. Лекин фақат суюқ ажратмалар таркибидаги азотгина ўсимликлар томонидан бевосита ўзлаштирилади.
🗣Гўнгга талабчан экинларга маккажўхори, бодринг, картошка, қандлавлаги, кузги донли экинлар киради.
АГРОЛАБОРАТОРИЯ (https://t.me/agrolaboratoriya/3938)-ИЛМ БИЛАН
Манба: Б. Мусаев
Мутахассис: Sh.Xoldorov
⚡️Энг яхши агро тавсия📖, фойдали видео📹 ва китобларни📚 агрооламда кузатиб боринг,
Барча дўст ва яқинларга ҳам жўнатиб қўямиз 🛫
Price: 200000,0